





Маълумки илгарилари қулупнай фақат баҳор ва ёз мавсумида етиштирилар эди.
Бугунги кунда иссиқхоначилик соҳасида илғор тажрибаларга асосланган замонавий ёндошув натижасида компаниямиз агроном-мутахассислари томонидан қишги мавсумда ҳам халқимиз дастурхонига қулупнайлар етказиб берилмоқда.
Компаниямиз томонидан 1 гектар ер майдонида Голландия технологиялари асосида жиҳозланган гидропоника иссиқхонасида янги мавсум учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Асосий мақсад халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида қиш ойларида иссиқхона маҳсулотларини бозорларга барқарор етказиб бериш ва бир қисмини экспортга йўналтиришдир.
Компания Ахборот хизмати