





Аввалроқ хабар берганимиздек, айни кунларда "ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси раҳбарияти Навоий вилояти делегaцияси таркибида Хитой Халқ Республикасида бўлиб туришибди.
Бугун компания таъсисчиси Улуғбек Файзиев вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида Сяминь шаҳрида сяминлик тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда иштирок этди.
Учрашувда хитойлик ишбилармонлар билан кварц, гранит, ишлаб чиқариш, тошни қайта ишлаш, мармартошга ишлов бериш, шунингдек, тайёр маҳсулотларни Россия ҳамда Европага экспорт қилиш каби масалалар бўйича музокаралар олиб бордилар.
Жараёнда хитойлик ишбилармонларнинг март ойида Навоийга вилоятига, хусусан компаниямизга ташрифи режалаштирилди.
Компания Ахборот хизмати