Сизларни ва Сизлар орқали юртимизнинг барча педагогларни яқинлашиб келаётган "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Бизга таълим-тарбия ва ҳаёт сабоқларидан дарс берган, онгу-тафаккуримизда маънавият-маърифат чироқларини ёқишда ўзининг тинимсиз ва машаққатли меҳнатларини, меҳрини аямаган меҳридарё ва муҳтарам инсонлар, шубҳасиз бу дунёдаги энг шарафли ва муқаддас касб эгаларидир.
Сиз азизларни 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизнинг эзгу ишларингизда, илм чўққиларини ёш авлодга ўргатишдек шарафли меҳнатингизда улкан зафарлар тилайман.
Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати аъзоси,
“Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси